Санкт-Петербургдаги император Александр III қабри 24 ноябрь куни очилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 17:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015
775

Санкт-Петербургдаги император Александр III қабри 24 ноябрь куни очилади

Мутахассислар шу ҳафтанинг биринчи ярмида Россиянинг сўнгги императори Николай II (императорлик даври 1894—1918-йй.) ва унинг оиласи ўлдирилиши билан боғлиқ жиноий ишга оид янги ирсий экспертиза доирасида император Александр III (императорлик даври 1881—1894-йй.) жасади қолдиқларини ўрганишни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Санкт-Петербургдаги император Александр III қабри 24 ноябрь куни очилади

«Санкт-Петербургдаги Петропавловск черковида жойлашган Александр III қабри 24 ноябрь, сешанба куни очилиши кутилмоқда. Жасад қолдиқлари чиқариб олинганидан сўнг унинг намуналари Москвага экспертизага жўнатилади», — дея маълум қилган агентликка ушбу жараёндан хабардор манба.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Тергов қўмитаси Романовлар императорлик уйи аъзоларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ жиноий иш юзасидан текширувларни қайтадан бошлашга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Манба: Daryo.uz

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.