Кениялик ҳуқуқшунос Феликс Кипроно АҚШ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малияга уйланишни исташини ва қалин сифатида 70 та қўй, 50 та сигир ва 30 та эчки беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Кипроно Обама июль ойида Кенияга ташриф буюрганида унинг қизига турмуш қуриш таклифини билдирмоқчи. «Ҳозир мен Обамага хат ёзмоқдаман, унда президентдан Малияни Кенияга ўзи билан олиб келишини сўрайман», — деди у.
Эркакнинг таъкидлашича, унинг Барак Обаманинг қизига бўлган муҳаббати «чин» ва Америка президенти оиласининг бойлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Мен Малияга бу ердаги аёллар бажарадиган рўзғор юмушларини — сигир соғиш, маккажўхоридан бўтқа пишириш, қатиқ тайёрлашни ўзим ўргатаман», — дея қўшиб қўйди Феликс Кипроно. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?