16:40 / 26.02.2017
6 565

Қозоғистон шарқида хусусий вертолёт йўқолди

Қозоғистон шарқида хусусий вертолёт йўқолди

Шарқий Қозоғистонда ғойиб бўлган вертолёт қутқарувчилар томонидан қидирилмоқда, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

С-341 русумли, хусусий шахсга тегишли бўлган вертолёт Уржар туманининг Кожа қишлоғидан 25 февраль куни кечқурун парвоз қилган, у Аягоз туманидаги Акшатау қишлоғига ёқилғи тўлдириб олиш учун қўниши белгииланганди. Гувоҳлар вертолёт Айгиз қишлоғи устидан учиб ўтганини кўришган. Бироқ вертолёт белгиланган манзилга етиб бормаган ва учувчи ҳам алоқага чиқмаган.

Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакилининг маълумотига кўра, Айгиз ва Акшатау қишлоқлари орасидаги масофа 100 километрга яқин, қидирув ишларида 4та техника, 29 нафар қутқарувчи иштирок этмоқда.

Йўқолган вертолёт бортида 3 киши — 2 йўловчи ва учувчи бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон шарқида хусусий вертолёт йўқолди