10:40 / 26.02.2017
10 934

Дубайда дунёдаги биринчи айланувчи осмонўпар бино қурилади

Дубайда дунёдаги биринчи айланувчи осмонўпар бино қурилади

Дубайда 2020 йилгача дунёдаги биринчи айланувчи осмонўпар бино қурилади. У 80 та қаватдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири марказий ўққа нисбатан айланиб туради. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

У ўзига хос меҳмонхона бўлиб, у ерда яшайдиган меҳмонлар ҳар бир қаватнинг ҳаракат тезлиги ва йўналишини оддий овозли буйруқлар билан ўзгартириши мумкин бўлади.

Таъкидланишича, бинонинг баландлиги 420 метрни ташкил этади, бу уни Дубайда баландлиги бўйича иккинчи осмонўпар минорага айлантиради.

Иморат яратувчиларга 355 миллион долларга тушади, улкан каруселдаги хонадонни эса 30 миллион долларга сотиб олиш мумкин.

Айланувчи бинонинг автоном тарзда қувват олишини таъминлаш учун, уни 79 та шамол турбиналари ва қуёш батареялари билан жиҳозлашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда дунёдаги биринчи айланувчи осмонўпар бино қурилади