13:15 / 25.02.2017
7 410

Трампнинг ўхшовсиз гапига Париж мэри чиройли жавоб қайтарди

Трампнинг ўхшовсиз гапига Париж мэри чиройли жавоб қайтарди

Кеча, 24 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Сиёсий консерватив ҳаракат конференциясида бир неча йил давомида Франция пойтахти Парижга ташриф буюрмаган дўстининг сўзларидан иқтибос олди.

“Париж аввалги Париж эмас!”, деб дўстини сўзларини келтиради президент.

Бунга жавобан Париж мэри Анн Идальго қуйидаги хабарни ижтимоий тармоқдаги микроблогига жойлаштирди:

“Биз Эйфель минорасида Микки-Маус ҳамда Мини-Маус биргалигида Парижнинг кўркамлиги ва ривожланишини нишонламоқдамиз”.

Хабар остига суратини қадаб қўйган Париж мэри бироздан сўнг, яна бир маълумотни ҳавола этди:

“2017 йилнинг биринчи чорагида сайёҳлик мақсадида америкаликлар томонидан Парижда банд қилинган жойлар ўтган йилгига қараганда 30 фоизга ошган”.

Маълумот учун, Анн Идальго бутун Париж тарихидаги илк аёл мэр ҳисобланади. 57 ёшли сиёсатчи 2014 йилда Париж мэриясининг мэри этиб сайланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг ўхшовсиз гапига Париж мэри чиройли жавоб қайтарди