Япониянинг Тиба префектурасидаги Фуццу ҳайвонот боғида 57 та қор макакаси уларда бегона ген топилгани учун инъекция орқали ухлатиш йўли билан ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғи вакилларининг сўзларига кўра, маймунларнинг ДНК таҳлилини ўрганиш вақтида қор макакалари Японияда тақиқланган резус макакалар билан жуфтлангани маълум бўлди.
Маҳаллий мансабдорлар ва Япония атроф-муҳит вазирлиги тизимига кирувчи бегона турга мансуб ҳайвонлар бошқармаси ходимининг таъкидлашича, ушбу маймунларнинг ўлдирилиши қор макакаларининг табиий муҳитда яшашини сақлаб қолишга хизмат қилади. Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF)нинг Япониядаги бўлими вакили Дзукнити Мима ҳам ҳудди шундай фикрда экани таъкидланмоқда.
Қайд этиш керакки, қўшни буддавийлик ибодатхонасида ўлдирилган маймунлар руҳи хотирланди.
Кўпроқ қор макакаси номи билан машҳур япон макакаси мамлакат оролларида яшайди ва кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб этади. Мамлакатда бегона турга мансуб ҳайвонларни олиб кириш, жуфтлатиш ва боқиш қонун билан таъқиб қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди