Яманнинг Занзибаридаги ҳарбий лагерда худкуш-террорчининг ҳужуми оқибатида саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Ҳарбий либосда бўлган террорчи автомобилда лагерь дарвозасига келиб урилган, шундан сўнг портлаш юз берган. Сўнгги маълумотларга кўра, саккиз ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 10 нафари жароҳатланди.
Маҳаллий ҳукумат сўзларига кўра, террорчи “Ал-Қоида” гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Яман марказий қисмида “Ал-Қоида” жангариларига қарши ўтказилган амалиёт давомида тинч аҳоли вакиллари, жумладан болалар ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини хабар қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди