13:55 / 19.02.2017
7 037

Покистонда камида 100 нафар террорчи йўқ қилинди

Покистонда камида 100 нафар террорчи йўқ қилинди

Покистон пайшанба куни Саҳвон шаҳрида содир этилган теракт учун ўч олди: 100 дан ортиқ террорчи йўқ қилинди, деб хабар қилади Hilol.uz.

Саҳван шаҳридаги сўфий олимлардан Лал Шаҳбоз Қаландар зиёратгоҳида худкуш террорчининг ўзини портлатиб юбориши оқибатида 83 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф терактда жароҳат олганлар даволанаётган касалхонага борди ва улардан ҳол-аҳвол сўради.

Ушбу портлаш Покистонда сўнгги икки йилда юз берган энг қонли теракт бўлди. Терактни ИШИД ўз зиммасига олди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда камида 100 нафар террорчи йўқ қилинди