Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод даврида вице-президент бўлган Ҳамид Ризо Бақоий бу йил ўтадиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Бу ҳақда "Tasnim" агентлигига таяниб "Кун.уз" хабар бермоқда.
"Мен Эрон Ислом Республикаси президентининг 12-сонли сайловларида иштирок этиш учун номзодимни қўйишимни расман эълон қиламан", деб айтган Бақоий. Хабарда айтилишича, Бақоий сайловларда ҳеч қайси партия, гуруҳ ёки бирор бир сиёсий куч билан боғланмаган ҳолда, мустақил номзод сифатида иштирок этади.
2005 йилдан 2013 йилгача Эрон президенти бўлган Маҳмуд Аҳмадинажод сайловларга ўз номзодини қўймаслигини маълум қилганди.
Ушбу сайловлар 2017 йил май ойида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?