Кеча, 16 февраль куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Россия дипломатлари бошқариб келаётган машина ЙТҲга учради, деб ёзади Qalampir.uz.
Россия дипломатик корпусига тегишли давлат рақами билан жиҳозланган Toyota Land Cruiser Prado русумли автомобили юк ташувчи машина билан тўқнаш келди. Ҳодиса содир бўлган пайт, Mercedes юк машинаси Фучика кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган.
Юк машинаси Манас аэропорти томон кетаётган чоғида Prado ичида иккита рус дипломати бўлган. Юк машинасининг ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохона етказилган. Иккала машина бошқарувчиси ҳам маҳаллий ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
“Юк машинасининг ҳайдовчиси 4-сонли шаҳар шифохонасига етказилди. Иккала ҳайдовчининг аризасига кўра, тергов ишлари бошланди”, деб хабар беради Бишкек Патруль милиция бошқармаси матбуот котиби Дарья Пахомова.
ЙТҲ айбдори ким ва унга қандай жазо чоралари кўрилмоқда, бу маълум эмас. Ҳозирча воқеага ойдинлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди