14:51 / 17.02.2017
6 509

Покистонда йирик теракт. 72 киши қурбон бўлди

Покистонда йирик теракт. 72 киши қурбон бўлди

16 февраль куни Покистоннинг жанубий Синд провинциясида йирик теракт содир этилди. Ибодатхоналардан бирида худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатиб юборган. Оқибатда эса 72 киши ҳалок бўлган, шунингдек, камида 250 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Reuters” агентлигига таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф терактга изоҳ берар экан, ҳодисани “Покистоннинг келажагига ҳужум”, дея атади. Маҳаллий полиция вакиллари қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини хабар қилишди.

Айрим гувоҳларнинг айтишларича, худкуш-террорчи ибодатхонанинг аёллар ўтирадиган жойига яқинлашиб борган. У ерда эса 30 яқин болалар ҳам бўлган. Теракт оқибатида оналари билан бўлган болалар ҳам қурбон бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда йирик теракт. 72 киши қурбон бўлди