Сайлов соат 07:00 да бошланиб 19:00 да якунланади. Мамлакат бўйлаб 2587 сайлов участкалари очилган, улардан 39 таси Туркманистоннинг чет мамлакатларда жойлашган ваколатхоналари ҳузурида. Сайловди иштирок этиш учун 3 миллион 223 минг 455 киши рўйхатга олинган, деб ёзади Соф.уз сайти.
Туркманистонда амал қилаётган қонунларга кўра, сайловда иштирок этган фуқаролар сонидан қатъий назар, сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади. Президент бўлиш учун сайловда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозига эга бўлиш керак.
Мамлакат президенти лавозимига саккиз нафар номзод рўйхатдан ўтган. Улар орасида Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимухамедов ҳам бор.
2016 йилда мамлакат Конституциясига ўзгариш киритилиб президент ваколати муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган эди. Ушбу сайлов Конституцияга киритилган ўзгаришдан кейинги биринчи сайлов бўлади.
Туркманистон президенти сайлови Ўзбекистон ва яна бир неча мамлакатдан келган кузатувчилар назорати остида бўлиб ўтмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда