Австрия полицияси Адольф Гитлер қиёфасида унинг она шаҳри бўлган Браунау-ам-Инн бўйлаб сайр қилиб юрган эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда "Oberösterreichische Nachrichten" нашрига таяниб Кун хабар бермоқда.
Гитлер замонидаги костюм кийган, диктаторга хос мўйлаб ва соч турмагига эга ёш эркакни бир неча бор кўришган. Гувоҳларнинг айтишича, "сохта" Гитлер 25-30 ёшлар атрофида. Шунингдек, у Гитлер туғилган уй фонида суратга тушган ва китоб дўконида Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги журналларни варақлаган.
Гитлер қиёфадоши ташриф буюрадиган барда у "Харальд Гитлер" номи билан маълум.
Австрия ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу вазиятнинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар ва эркак жазоланиши мумкинлигини айтишмоқда.
"Адольф Гитлер шахсини бошқалар кўз ўнгида улуғлаш – жиноятдир", деб изоҳ берилган бу ҳолатга ҳудудий прокуратурада. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди