21:47 / 09.02.2017
9 660

Тезкор хабар: Россиянинг қирувчи самолёти турк аскарларини ўққа тутди

Тезкор хабар: Россиянинг қирувчи самолёти турк аскарларини ўққа тутди

Туркия Республикаси Мудофаа вазирлиги ходими бугун, 9 февраль куни Россия ҳарбий самолёти Суриянинг шимолидаги ҳудидини бомбардимон қилиш чоғида ногаҳон учта турк аскарларини ўққа тутганлиги ҳақида айтиб берди, деб ёзади “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Манбанинг маълумотларига қараганда, ўн битта турк аскари оғир тан жароҳати олган. Гап шундаки, Россия ҳарбий ҳаво кемаси Ал-Бабда жойлашган террорчиларни ўққа тутган ҳолда, нишондан адашган ва турк аскарлари жойлашган бинога қарата ракетадан ўт очган. Буни Суриядаги турк ҳарбий қисм командири ҳам тасдиқламоқда.

Маълумот учун, бу воқеа содир бўлгунча, Туркия томони икки йил аввал, Россияга тегишли Су-24 ҳаво лайнерини уриб туширган эди. Ушбу воқеадан сўнг, икки давлатлар ўртасидаги муносабат анча пайтгача қил устида қолган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тезкор хабар: Россиянинг қирувчи самолёти турк аскарларини ўққа тутди