Бош қўмондоннинг қарорига кўра Россия армияси Ҳаво-космик кучларида (ҲКК) текшириш ишлари бошланди, деб маълум қилади армия генерали Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу. У берган маълумотларга кўра, ҳарбий бошқарма органлари, қўшилмалар ва ҳарбий қисмларда юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолати тадбирларини амалга оширишга киришилди.
“Текшириш давомида жанговар навбатчилик, ҳаво мудофааси тизимлари ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиб, авиация гуруҳларининг ҳаво ҳужумларини қайтаришга тайёргарлик ҳолати текширилади. Текширилувчи барча ҳарбий қисмлар, бўлинмаларда тактик ўқув ва назорат машғулотлари ўтказилади”, дейди Шойгу.
Шунингдек, у қурол ва ўқ-дорилар текшируви бўйича давлат мулкига зиён етказилишини олдини олиш ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича буйруқ берди.
Бош қўмондон томонидан қўйилган талабларни бажариш учун ҲКК бош штабида назорат гуруҳлари тузилиши режалаштирилди.
Бундан ташқари, Шойгу ўз муовинлари ва ҳарбий бошқарма марказий органлари раҳбарларига қўл остидагиларнинг ишини ташкиллаштириб, тўсатдан олиб бориладиган текшириш ишлари доирасида топшириқларнинг бажарилиши ҳолатини назорат қилишни буюрди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади