АҚШ Давлат департаменти қошида агентликлараро фаолият юритувчи Глобал ҳамкорлик алоқалари марказининг (Global Engagement Center, GEC) ваколатлари сенаторлар Роб Портман ва Крис Мерфи ташаббусига кўра кенгайтирилди. Бу ҳақда "The Dailybeast"га таяниб Qalampir.uz хабар берди.
Шу йилнинг учинчи чорагидан тўлақонли ишга тушиши режалаштирилган Глобал ҳамкорлик алоқалари маркази фаолияти учун 160 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Эндиликда марказ “аниқ ва шаффоф рус журналистикаси”ни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам иш олиб боради. Бундан ташқари, ташкилотчилар марказнинг хорижий ахборот кампаниялари ва ҳуружларини кузатиб, таҳлил қилишини ҳамда мустақил журналистлар, нашрлар учун грантлар эълон қилишини маълум қилган. Шу боис сенаторлар Жон Маккейн ва Бен Кардин лойиҳа бюджетини яна 100 миллион АҚШ долларига кўтаришни тавсия этмоқда.
Марказ собиқ президент Барак Обама ҳукумати даврида ташкил топган бўлиб, асосий вазифаси ИШИД террорчилик гуруҳининг ахборот тарғиботларига қарши туриш деб белгиланган эди. Дастлаб, беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга бўлган идора, эндиликда ахборот урушида Россияни ўзининг асосий рақиби сифатида кўрмоқда, деб РИА Новости нашри изоҳ бермоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди