11:39 / 01.02.2017
6 989

Ироқ бош вазири америкаликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашдан бош тортди

Ироқ бош вазири америкаликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашдан бош тортди

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ободий АҚШ фуқароларига мамлакатга киришни тақиқловчи фармонни имзоламади, деб ёзади «Дарё».

Ал-Ободий сўзларига кўра, парламент томонидан таклиф этилган, америкаликларнинг кириши учун тақиқ фақат Ироққа зиён келтиради, чунки мамлакат ИШИДга қарши АҚШ кўмагида курашмоқда. У фармонни имзолашдан бош тортганини, шунингдек, «Америка халқини бу тариқа ҳақорат қилишни» истамаслиги билан изоҳлади.

Нашр эслатишича, аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги Америка президенти Дональд Трампнинг миграция сиёсатига жавобан, АҚШ фуқароларига Эрон визаларини бериш тўхтатилганини эълон қилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқ бош вазири америкаликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашдан бош тортди