16:01 / 28.01.2017
9 616

Германия аҳолиси сони муҳожирлар оқими ҳисобига 82,8 миллион кишига етди

Германия аҳолиси сони муҳожирлар оқими ҳисобига 82,8 миллион кишига етди

Германия аҳолиси сони рекорд миқдордаги муҳожирлар оқими ҳисобига ортиб бормоқда. Мамлакат федерал статистика бошқармаси маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «Дарё».

Ўтган йил охирига келиб Германияда 82,8 миллион киши истиқомат қилган. 2015 йил сўнгида бу рақам 82,2 миллион кишини ташкил этганди. 2016 йили мамлакатга келган муҳожирлар сони эса 750 минг кишидан иборат бўлган.

Германияда қочоқлар ўртасидаги ишсизлик даражаси минтақаларга қараб 40 дан 80 фоизгачани ташкил этмоқда. Муҳожирлар оқими мамлакатда ишсизлик даражаси 1,5 фоизга ошишига олиб келгани билдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия аҳолиси сони муҳожирлар оқими ҳисобига 82,8 миллион кишига етди