12:18 / 28.01.2017
11 742

Қадимий улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетиш сабаби аниқланди

Қадимий улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетиш сабаби аниқланди

Америкалик ва австралиялик олимлар ҳозирги Австралия, Тасмания ва Янги Гвинеяни бирлаштирган Сахул суперқитъасида сўнгги муз даврида яшаб ўтган улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетиши асосий сабабларидан бирини аниқлади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Ушбу сут эмизувчилар нобуд бўлишига, олимлар фикрича, уларнинг ем-хашак базаси камбағаллашиши сабаб бўлган. «Иқлим қуруқлашиб боргани сари, ҳайвонларнинг овқатланиш тартиби кескин ўзгаргани борасида далилларни топдик», — деди тадқиқот ҳаммуаллифи Лариса ДеСантис.

Бундай хулосага олимлар замонавий Австралия ҳудудида 350—570 минг йил аввал — йирик организмлар кенг тарқалган даврда ҳамда 30—40 минг йил аввал — улар қирилиб кетган вақтда яшаган ўтхўрлар рационини солиштириб кўриш орқали келди. Ҳайвонлар тишларидаги кислород ва углерод изотоплари мутахассисларга организмларнинг овқатланиш рационини ҳамда суяк ҳосил бўлиш пайтидаги атроф-муҳит ҳарорати ва намлигини баҳолаш имконини берди.

Олимларнинг ушбу тадқиқоти Сахул фаунасининг йирик вакилларини суперқитъада пайдо бўлган одамлар қиргани ҳақидаги гипотезани билвосита рад этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қадимий улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетиш сабаби аниқланди