Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида содир бўлган қор кўчкиси натижасида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Реутерс»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Қурбонларнинг кўпчилигини Ҳиндистон ва Покистон ҳудудини ажратиб турувчи шартли Назорат чизиғини қўриқловчи ҳарбийлар ташкил этади.
Умумий ҳисобда, қуролли кучлар 15 кишини йўқотди. Улардан тўрт нафари 27-январ куни эрталаб ҳалок бўлди.
Шунингдек, яна тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлган, улардан иккитаси ёш бола экани маълум қилинди.
Табиий офат туфайли бир неча қишлоқда электр симлари узилиб, аҳоли чироқ ва иссиқликсиз қолган.
Яқин кунларда қурбонлар сони ортиши тахмин қилинмоқда: синоптиклар қор кўчиши хавфи дам олиш кунлари сўнгигача сақланиб қолишини таъкидламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди