13:00 / 25.01.2017
6 147

Хитойда парранда гриппидан тўққиз киши вафот этди

Хитойда парранда гриппидан тўққиз киши вафот этди

2017 йилда Хитойда парранда гриппидан (H7N9) камида тўққиз киши вафот этди, деб ёзади «Дарё». Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар шимолий Хэнань, марказий Хунань ва жанубий Гуандун провинциялари тиббиёт идоралари маълумотларига таяниб хабар қилди.

H7N9 парранда гриппи вирусини юқтириш орқали вафот этиш ҳолатларининг сўнгги иккиси Хэнанда қайд этилди, у ерда ресторанлардан бирининг ишчилари оламдан кўз юмди.

H7N9 вируси жиддий нафас йўллари касалликларини келтириб чиқаради. У қишки ва баҳорги даврда осонроқ тарқалади. Жорий йилда Шанхай ва Гонконгда хасталанганлар сонининг ўсиши кузатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда парранда гриппидан тўққиз киши вафот этди