20:36 / 21.01.2017
7 733

Турмуш ўртоғига ғазаб билан қараётган Ҳиллари Клинтоннинг сурати интернетда кенг муҳокама қилинмоқда

Турмуш ўртоғига ғазаб билан қараётган Ҳиллари Клинтоннинг сурати интернетда кенг муҳокама қилинмоқда

Трампнинг қасамёди тадбирига келган Билл Клинтоннинг нигоҳи саҳнадамас, бошқа жойда бўлганини кўрган Хиллари эрига норози қарагани интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинмоқда.

"Биллни Иванка Трампга қараётган пайтида ушлаб олишди. Билл, сен ҳеч қачон ўзгармайсан", - дея изоҳ қолдирди Жей Уорнер.

"Сизга Билл Клинтоннинг Иванка Трампга қараши каби назар ташлайдиган кимнидир топинг", - деб ёзади NinJosh.

"Ҳилларининг жаҳли чиқиб кетди, Биллнинг эса парвойи палак!", - таъкидлаб ўтди tonya dye тахаллуси остидаги интернет фойдаланувчиси.

"У қаерга ёки нимага бундай қараганини биз қаердан биламиз? Кўраётган ягона нарсамиз – бу у қаергадир жуда ҳам катта эътибор билан қараганининг исботи, холос", - дея ёзди News View.

"Ҳилларининг юзини кўриш – бу барча комедия сериалларини томоша қилишдан ҳам яхшироқ", - деган Mr Ives.

Бироқ, бир қатор фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, АҚШнинг собиқ президенти аслида нимага қарагани номаълум.

"У аниқ Ҳилларига қарамаган", - деб унга жавоб қайтарган Marcell номли фойдаланувчи.

"Билли Боб ҳали-ҳамон гўзалликнинг қадрига етади. Ҳилларининг жаҳли чиққани аниқ", - дея ёзди YentDolly.

The Sun нашри Билл Клинтон АҚШнинг янги президенти рафиқаси — Меланьяга "бақрайган"лигини тахмин қилди. "Аммо Иванка ҳам унинг диққат марказида эди", деб қўшимча қилган нашр.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йилда АҚШ президенти Билл Клинтоннинг Оқ уйга амалиётга келган Моника Левинский билан ишқий муносабатда бўлгани оммага ошкор бўлган эди. Бу можаро Биллнинг президентлик фаолиятига нуқта қўйишига сал қолганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турмуш ўртоғига ғазаб билан қараётган Ҳиллари Клинтоннинг сурати интернетда кенг муҳокама қилинмоқда