20:22 / 21.01.2017
6 912

Италияда мактаб ўқувчилари автобуси ҳалокатга учради

Италияда мактаб ўқувчилари автобуси ҳалокатга учради

Венгриялик ўқувчилар автобуси Италия шимолида ҳалокатга учраши ва ёниб кетиши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида Sharh.uz сайти хабар бермоқда.
Агентликка кўра, 39 киши омон қолган бўлиб, уларнинг кўпчилиги жиддий жароҳат олган.

Ҳозирда автобус ҳалокатига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Тунги вақтда йўлда кетаётган автобус кўприк таянчига келиб урилган бўлиб, бошқа автомобиллар автоҳалокатда иштирок этмаган.

Венгрия ТИВси автобус ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотганини маълум қилмоқда. Венгриядан бўлган ўқувчилар Франциянинг тоғли дам олиш ҳудудидан қишки таътилни ўтказиб қайтаётган бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда мактаб ўқувчилари автобуси ҳалокатга учради