Таиланд жанубида кузатилаётган кучли сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 80 кишига етди, яна 4 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар оқибатини бартараф этиш департаменти шанба куни хабар берди, дея ёзади Кун.уз сайти.
Кучли сув тошқинларига минтақада январь бошидан бери кузатилаётган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Синоптиклар етти вилоят ҳудудида дам олиш кунлари яна ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда. Сиам бўғозида катта тўлқинлар кутилмоқда, кичик кемалар эгаларига соҳилда қолиш тавсия қилинди.
Қутқарувчилар маълумотига кўра, Жанубий Таиландда кучли ёмғирлар оқибатида юз минглаб уй хўжаликлари сув остида қолган. У ерда 1,7 миллион киши истиқомат қилади. Хорижлик фуқаролар орасида жабрланганлар борасида хабар берилмади.
Сув тошқинлари катта иқтисодий зарар етказди. Кўплаб ҳудудлардаги гуруч майдонлари, шунингдек юзлаб фабрика ва заводлар сув остида қолган. Табиий офат оқибатида етказилган молиявий зарар миқдори 2,8 миллард АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.
Таиланд жанубига кучли ёмғирларни циклон (атмосфера гирдоби) олиб келган. Бош вазир Прают Чан-Оча мамлакатда кузатилаётган ноқулай об-ҳавони “сўнгги 30 йил давомидаги энг ёмони” деб атади. Аксарият курортларга сув тошқинларидан зарар етмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди