Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирида қўпорувчиликни амалга оширган Абдулгадир Машариповни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт якунланди. Келиб чиқиши ўзбекистонлик экани айтилаётган террорчи Истанбулнинг Эсонюрт туманида қўлга олинган. Бу ҳақда NTV телеканалига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Хабарларга кўра, Машарипов қирғизистонлик гумаштасининг уйида яшириниб келаётганди. У бу ерга уч кун аввал кўчиб келган. “Абу Муҳаммад Хуросоний” номи билан танилган Машариповнинг ёнида тўрт ярим ёшли ўғли ҳам бўлган.
Таъкидланишича, полиция амалиёти чоғида террорчида ўқотар қурол бўлмаган ва қаршилик кўрсатмаган.
Истанбулнинг Reina клубида содир этилган хунрезлик оқибатида 39 киши қурбон бўлган, 69 шифохонага ётқизилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди