Беларуссия 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2017 | 07:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Январ 2017
279

Беларуссия 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди

Беларуссия 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди

Александр Лукашенко “Чет эл фуқаролари учун визасиз кириш-чиқиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра дунёнинг 80 мамлакати фуқаролари муддати 5 кундан ошмаган саёҳатлар учун Белоруссия ҳудудига визасиз кириб келиш ҳуқуқига эга бўлишди, деб ёзмоқда Спутник агентлиги.

Визасиз кириш тартиби 39 Европа мамлакатлари, Бразилия, Индонезия, АҚШ, Япония ва дунёнинг яна 37 мамлакати фуқаролари учун эълон қилинган.

“Биринчи навбатда визасиз кириш Белоруссия билан визасиз кириш-чиқиш ўрнатган мамлакатлар фуқаролари учун ва миграция масаласида хавфли бўлмаган мамлакатлар билан ўрнатилган”, — дейилган хабарда.

Белоруссия ТИВи хабарига кўра ушбу чора мамлакатга бизнесмен, сайёҳатчи ва алоҳида шахсларни фаол равишда таклиф қилишга қаратилган. Визасиз кириш тартиби расмий сафарлар уюштираётган делегация вакиллари, дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларига таалуқли эмас.

“Белоруссияга кириш учун паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга эга бўлиш, кундалик яшаш учун етарли миқдорда (камида 25$) пул маблағи ва тиббий суғуртага эга бўлиш керак”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Вьетнам, Гаити, Гамбия, Гондурас, Ҳиндистон, Хитой, Ливан, Намибия ва Самоа фуқаролари учун паспортида кўп мартали фойдаланилган Шенген визаси ҳамда 5 кун ичида Белоруссиядан чиқиб кетиш учун авиачипта бўлиши керак.

Ушбу президент қарори имзоланган кунидан бир ой ўтиб кучга киради.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.