Рим папаси Франциск ўз вазифадошларидан фарқли ўлароқ, чет элга сафарлари чоғида зирҳли автомобилда ҳаракатланмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри. Бу ҳақда понтифик италиялик журналист ва Ватикан бўйича мутахассис Андреа Торниеллининг «Саёҳат» китобига ёзган сўзбошида айтиб ўтди.
Руҳонийнинг аниқлик киритишича, юзага келиши мумкин бўлган хавфларга қарамай, у одамларга яқин бўлишни истайди. «Балки бу тентакликдир, бироқ шуни айтишим керакки, мен ўзим учун ҳеч ҳам хавотирланмайман. Аммо мен билан бирга саёҳат қиладиган ва мен турли мамлакатларда учратадиган одамлар ҳақида ташвишланаман», — дея қайд этди Рим папаси.
У, шунингдек, кучайтирилган хавфсизлик чоралари зарур эканлигини тушунишини, бироқ «епископ — бу руҳоний, ота эканлиги ҳамда у ва одамлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги кераклиги»ни қўшимча қилди.
Reuters таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида Италия полицияси Европада терактлар кўпайгани туфайли Ватикан ҳудудида хавфсизлик чораларини анча кучайтирди. Шунга қарамай, Франциск Рим бўйлаб ҳамон Ford Focus’да ҳаракатланиб, соқчилари кўзга ташланмаслигини талаб қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди