11:44 / 07.01.2017
8 083

Бразилиядаги қамоқхонада кўтарилган исён туфайли 30 дан ортиқ маҳбус ҳалок бўлди

Бразилиядаги қамоқхонада кўтарилган исён туфайли 30 дан ортиқ маҳбус ҳалок бўлди

Бразилиянинг Рорайма штатидаги қамоқхонада кўтарилган исён туфайли камида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Исён сабаблари ҳозирча маълум эмас. Экспертлар Бразилия қамоқхоналаридаги ғалаёнлар асосан жиноий гуруҳлар можаролари туфайли юз беришини таъкидламоқда.

Ушбу тартибсизликлар Бразилиянинг Манаус шаҳридаги шунга ўхшаш ҳодисадан атиги 5 кун ўтиб юз берди. Ўшанда 56 киши ғалаён қурбони бўлган ва шу тариқа қамоқхонадаги муштлашув туфайли 111 нафар маҳбус ҳалок бўлган 1992 йилдан кейинги энг катта исёнга айланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиядаги қамоқхонада кўтарилган исён туфайли 30 дан ортиқ маҳбус ҳалок бўлди