Кеча, 5 январь куни Туркиянинг Измир шаҳридаги суд биноси ёнида портлаш содир этилди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлигига таяниб Qalampir.uz хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, аввалига суд биноси олдида турган автомобилга ўрнатилган портловчи восита ҳаракатга келтирилган, кейин эса икки террорчи полицияга қарата ўт очишни бошлаган. Кейинроқ, террорчилардан бири отиб ўлдирилган.
Юз берган воқеа туфайли икки киши, жумладан, полиция вакили ва суд ходими қурбон бўлган. Ўнга яқин киши жароҳат олган.
Измир провинцияси губернатори Эрол Ойюлдузнинг айтишича, бу теракт ортида Курдистон ишчи партияси турибди. Воқеа жойидан топилган 2 та Калашников автоматлари ва 8 та қўлбола гранаталар терактни курдлар амалга оширганлигига ишора қиляпти.
Маълум бўлишича, полиция вакиллари Байроқли тумани суд биносининг рўпарасида террорчилар бўлган автомобилни тўхтатишга уринишган. Босқинчилар эса қочмоқчи бўлиб, машинадаги портловчи воситани ҳаракатга келтиришган. Шундан сўнг отишма юзага келган.
Айни вақтгача террорчиларнинг иккинчиси ҳам йўқ қилинган. Полиция яна бир террорчини қидирмоқда. Тахминларга кўра, у портлашни содир этган.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған теракт қурбонига айланган икки кишининг оиласига ҳамдардлик билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди