Оқ уй расмий вакили Жон Эрнест Вашингтон Россия президенти Владимир Путинга нисбатан санкциялар киритмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар бермоқда.
"Санкциялар киритиш сиёсатига кўра, хорижий давлатлар етакчилари фақатгина маълум бир ҳолатлардагина қора рўйхатга тушади", - деди Эрнест.
Журналистлар Оқ уй вакилидан АҚШнинг 2015 йилда ҳукумат компьютер тизимларига уюштирилган киберҳужумларга кескин жавоб чоралари кўрилмагани юзасидан изоҳ беришни сўрашди. Ўшанда Вашингтон бунда Хитойни айблаган ҳамда ўз ходимларини уларнинг шахсий маълумотлари ўғирланган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, холос.
"Бу ҳар икки ҳодиса бир-биридан фарқ қилади", - жавоб берди Эрнест.
АҚШ разведка ҳамжамиятига кирувчи бир қатор махсус хизматлар россиялик хакерлар сайловолди кампанияси вақтида мамлакат сиёсий ташкилотлари компьютер тизимига ҳужум қилишгани ҳақида маълум қилишган. Бу Дональд Трампга ғалаба қозонишида ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Россиянинг хакерлик ҳужумига алоқадорлиги юзасидан эса биронта далил-исбот келтирмади.
Россия президенти Владимир Путин компьютер тизимларини бузиб кириш ҳақида тўхталиб, тақдим этилган маълумотларда Россияга алоқадор жиддий ҳеч нарса йўқлигини айтиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?