Россия президенти Владимир Путин бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига Рождество ва кириб келаётган Янги йил муносабати билан қутлов йўллади.
Кремль матбуот хизматига асосланиб Кун.уз сайти хабар беришича, бундай мактуб АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга ҳам жўнатилган. Унда сиёсатчининг расман лавозимига киришганидан сўнг томонлар муносабатларни тиклаш бўйича қадамларни қўйишига умид билдирилган.
Трампга йўлланган мактубда айтилишича, “сўнгги йилларда мамлакатлар дуч келаётган жиддий глобал ва минтақавий масалалар рус-америка муносабатлари замонавий дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим омил бўлиб қолишини кўрсатиб берди”.
Маълумотларга кўра, Путин МДҲ давлатларининг барча етакчиларига қутлов юборган, бироқ Украина президенти Петр Порошенкони эътибордан четда қолдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди