Путин ва Назарбоев телефон орқали бир қатор масалаларни муҳокама қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-12-2016 | 17:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 30 Декабр 2016
440

Путин ва Назарбоев телефон орқали бир қатор масалаларни муҳокама қилишди

Путин ва Назарбоев телефон орқали бир қатор масалаларни муҳокама қилишди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда икки давлат раҳбари Остонада бўлиб ўтиши кутилаётган, Суриядаги вазиятни ҳал қилишга доир музокараларни муҳокама қилишди. Бу ҳақида ТАСС агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.

"Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Суриядаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга доир музокаралар, шунингдек Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамда Коллектив хавфсизлик келишув ташкилоти саммитлари якунлари муҳокама қилинди", - дея маълум қилди Кремль матбуот хизмати.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.