12:41 / 17.04.2015
9 236

Қозоғистонда жингалак бирқозонлар ёппасига қирилиб кетмоқда

Қозоғистонда жингалак бирқозонлар ёппасига қирилиб кетмоқда

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида жингалак бирқозонлар ёппасига қирилиб кетаётгани қайд қилинди. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати'га асосланиб "Kun.uz" хабар бермоқда.

Қушларни ҳисобга олиш чоғида Қиғаш дарёсининг дельтасида 70та қуш мурдаси топилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот олами қўмитаси вилоят инспекцияси воқеа жойига ишчи гуруҳ жўнатилган.

Жингалак бирқозонлар Қозоғистон қизил китобига киритилган ноёб қушлар бўлиб, Қозоғистон ҳудудида уларнинг 2 минг жуфти мавжуд. Дунё бўйича жингалак бирқозонларнинг адади 12-16 минг атрофида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда жингалак бирқозонлар ёппасига қирилиб кетмоқда