Россиялик тижоратчи Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIA) президентлигини тарк этганидан сўнг яна Россия солиқ резидентига айланишга ваъда берди. Бу ҳақда «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.
«Бугун мен федерациямиз бюроси ва офиси рўйхатдан ўтказилган жойдаман, дарвоқе, бу Швейцария эмас, шунинг учун мен у ерда рўйхатдан ўтишга мажбурман. Шунинг учун федерация президентлигига сайланган муддатимда ўша ерда бўлишим керак. Қолгани эса уйдирмадир», — деди миллиардер.
Октябрь ойида Алишер Усмонов Россия солиқ резидентлигидан чиқиб кетгани маълум бўлди. Унга тегишли USM Holding бунга изоҳ сифатида айни пайтда Усмонов оператив фаолият билан шуғулланмаслиги, спорт ва хайрия ишларига диққат қараётганини айтиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади