АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга махсус мурожаатида Транс-Тинч океани ҳамкорлиги бўйича келишувни имзолаш ваколатини Оқ уйга беришни сўради, деб хабар бермоқда "Kun.uz".
Конгресс президентга махсус савдо ваколатларини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Унга кўра, АҚШ маъмурияти савдо шартномаларини имзолайди, Конгресс эса унга ўзгартиришлар киритмай, фақат тасдиқлаш ёки рад қилиш ваколатига эга бўлади. Оқ уй бу ваколатлардан Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда фойдаланмоқчи. Маълумки, ушбу минтақага жаҳон иқтисодиётининг 40 фоизи ва жаҳон савдосининг 30 фоизи тўғри келади.
“Харидорларимизнинг 95 фоизи хорижда экан, жаҳон иқтисодий қонунларини Хитой каби мамлакатлар эмас, бизнинг ўзимиз яратишимизга амин бўлишимиз керак, – деган президент ўз мурожаатида. – Экспорт туфайли 11 млн иш ўрни яратилган, экспорт қилувчи компаниялар бошқаларга нисбатан каттароқ маош тўлашини биламиз. Бугун биз маҳсулотларимиз ва хизматларимиз учун янги бозорлар очиш имкониятига эгамиз”.
Обаманинг фикрича, янги қонун лойиҳаси АҚШга ўтмиш хатоларини такрорламасликка ва савдо-сотиқнинг янги қонунларини яратишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди