Россия президенти Владимир Путин Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти қурбонлари хотирасига 26 декабрни умумиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Ҳалокатга учраган самолёт бортида 92 киши бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, катта эҳтимол билан, йўловчиларнинг бари ҳалок бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрь тонгида Сочида қайта ёнилғи олганидан сўнг, Қора денгизга қулади. Самолёт Москва вилоятидан Сурияга учаётган эди.
Йўловчиларнинг аксарияти Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари бўлган. Бортда, шунингдек, Россия «Биринчи канали», «NTV» ва «Звезда» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари ҳам бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, самолётда «Адолатли ёрдам» жамғармаси ижрочи директори Елизавета Глинка (Доктор Лиза) ҳам бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди