Трамп: Майли, қуролланиш пойгасини бошлаймиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-12-2016 | 16:09 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Декабр 2016
896

Трамп: Майли, қуролланиш пойгасини бошлаймиз

Трамп: Майли, қуролланиш пойгасини бошлаймиз

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг АҚШ ядро салоҳиятини янада кучайтириш ҳақидаги сўзларини изоҳлади. Бу ҳақда kun.uz ёзмоқда.

«Майли, қуролланиш пойгасини бошлаймиз. Биз барча жабҳада устунлик қиламиз ва омон қоламиз», — деган у MSNBC телеканали эфирида.

22 декабрь куни Дональд Трамп ўз твиттерида, «дунё ядро қуролига нисбатан қарашини ўзгартирмас экан», Қўшма Штатлар ўз ядро салоҳиятини кучайтириши лозим деган фикрларни ёзган эди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.