АҚШ президенти Барак Обама мамлакат ҳарбий эҳтиёжлари учун пул маблағлари ажратиш бўйича қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.
Мазкур қонун, Россия билан ҳарбий ҳамкорликни челашни ҳам назарда тутади.
«АҚШ мудофаа вазирлигининг 2017 молиявий йилги эҳтиёжлари учун ажратилган маблағлар АҚШ ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик учун йўналтирилиши мумкин эмас. Фақатгина, мудофаа вазири давлат котиби билан ҳамкорликда Россия Украина ва НАТО аъзоларининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан таҳдид қилишга чек қўйгани хусусида Конгресснинг махсус қўмитасига ҳисобот топширган тақдирдагина, бунга йўл қўйилади», — дейилади ҳужжатда.
Унда таъкидланишича, Россия Украина масаласи бўйича Минск келишувларини бажариши керак.
Шу билан бирга, ҳужжатда ёзилишича, «мазкур чекловлар АҚШнинг қурол-яроғлар назорати ва тарқатмасликка оид ҳамда бошқа мазмундаги икки томонлама ва халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қила олмайд».
Қонун бандлари, шунингдек, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатларини таъминлаш учун зарур бўлган чораларига нисбатан ҳам қўлланилмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди