Гамбия президенти Яйя Жамме ўз мандати якунига етганидан сўнг истеъфога чиқишдан бош тортди, деб хабар беради Kun.uz сайти.
"Мен қўрқоқ эмасман. Менинг ҳуқуқларимни бузиш мумкин эмас. Бу менинг позициям. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким мендан ғалабани тортиб ололмайди", - дея маълум қилган Жамме.
"Мен ўз вазифамдан кетмайман", - қўшимча қилган у.
Аввалроқ, БМТнинг Ғарбий Африка бўйича махсус вакили Муҳаммад Ибн Чамбас Гамбия президенти ҳукуматда 19 январь куни якунига етадиган мандатидан сўнг ҳам қолса "жиддий санкцияларга" дуч келиши ҳақида маълум қилганди.
Гамбиядаги президентлик сайловлари 1 декабрь куни бўлиб ўтди. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мухолиф Гамбия Бирлашган демократик партияси номзоди Адама Барроу сайловчиларнинг 45,5 фоиз овозини қўлга киритди. Мамлакатнинг амалдаги президенти Яйя Жамме эса 36,7 фоиз овоз олган.
Жамме сайлов натижаларини тан олмаслиги ҳамда бу жараёндаги жиддий қонун бузилишларидан ранжиганини маълум қилди. Гамбия президенти натижаларга Юқори суддаги сайловларда қарши чиқмоқчи. Таъкидланишича, Гамбияда ҳозирги кунда Юқори суднинг ўзи йўқ. Иттифоқ эса президентда ўз муддатининг сўнгги кунларида унинг аризасини кўриб чиқувчи янги судьяларни тайинлаш учун конституцион ҳуқуқ йўқлигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди