Пентагон Ливияда ИШИДга қарши операция якунланганини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-12-2016 | 09:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Декабр 2016
238

Пентагон Ливияда ИШИДга қарши операция якунланганини эълон қилди

Пентагон Ливияда ИШИДга қарши операция якунланганини эълон қилди

АҚШ қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги Ливияда ИШИДга қарши операция якунланганини расман эълон қилди. Хабарда "Одиссея чақмоғи" операцияси 19 декабрда якунлангани айтилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Таъкидланишича, операция асосий мақсадларга эришди, яъни 495 та юқори аниқликдаги авиазарбаларни бериб, Сиртдан миллий келишув ҳукумати билан боғлиқ кучларга ИШИДни сиқиб чиқаришга имкон берди. Зарбалар террорчиларнинг миналаштирилган юк машиналари, оғир қурол-аслаҳа ва танклари, қўмондонлик марказлари ва жанговор позицияларига берилган.

Ливияда миллий келишув ҳукумати қуролланган тузилмалари декабрь бошида Сиртнинг ИШИД жангариларидан тўлиқ озод этилганини эълон қилганди. Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддафийнинг она шаҳри террорчилар томонидан 2014 йилда босиб олинганди. Жангариларга қарши операция жорий йил май ойидан олиб борилган.

АҚШ Ливия ҳукумати илтимосига кўра террорчиларга авиазарбалар берган. АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг Wasp универсал десант кемаси ва San Antonio десант-транспорт кемаси Ливия яқинида 4 ой навбатчилик қилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.