Россиянинг "энг бадавлат" аёллари ўнталиги (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-12-2016 | 22:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Декабр 2016
763

Россиянинг "энг бадавлат" аёллари ўнталиги (Фото)

Россиянинг "энг бадавлат" аёллари ўнталиги (Фото)

Forbes журналининг версиясига кўра, 2016 йил айнан қуйидаги россиялик аёллар ўнталиги учун жуда “серҳосил” келган, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Марҳамат, улар билан танишинг!

1. Елена Батурина, Inteco Management компанияси президенти
Бойлиги: $1100 млн.
Ёши: 53 да
Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси бўлган Елена Батурина Россия, Австрия, Чехия, Ирландияда меҳмонхона бизнеси билан шуғулланади, кўчмас мулк инвестори.


2. Елена Рыболовлева, хусусий инвестор
Бойлиги: $600 млн.
Ёши: 49 да
Елена бу рўйхатга турмуш ўртоғи Дмитрий Рыболовлевдан ажрашганлиги туфайли киритилди. У ажримдан кейин салмоқли маблағга эга бўлди.


3. Татьяна Бакальчук, Wildberries интернет дўкони бош директори
Бойлиги: $500 млн.
Ёши: 40 да
Собиқ инглиз тили ўқитувчиси бўлган Татьяна турмуш ўртоғи билан Россиядаги энг катта кийим-кечак интернет дўконини бошқаради. Бу жуфтлик 2004 йилда Otto ва Quelle немис катологи асосида иш бошлаган бўлса, ҳозирда компаниянинг 7500 нафар ходими бор. Татьяна эмизикли боласи билан иш бошлаган эди, айни пайтда уч фарзанднинг онасидир.


4. Ольга Белявцева, “Прогресс Капитал”директорлар кенгаши аъзоси
Бойлиги: $400 млн.
Ёши: 46 да
Ольга ўз карьерасини 1990 йилларда консерва заводида оддий ишчиликдан бошлаган. Кейинчалик приватизация қилинган корхонанинг бош иқтисодчиси вазифасида ишлади ва “Ассоль” фирмасига асос солди. У турмуш ўртоғи Николай Борцов, ўғли Юрийлар билан бирга акциядорлик компанияси акционери ҳисобланади


5. Наталья Луценко, “Содружество”компаниялар гуруҳи ҳамкори
Бойлиги: $325 млн.
Ёши: 60 да
“Содружество” компаниялар гуруҳи асосчиси ва ҳамкори бўлган Наталья турмуш ўртоғи Александр билан 1994 йилда ем-озуқа бизнесини йўлга қўйган.


6. Ирина Абрамович, хусусий инвестор
Бойлиги: $300 млн.
Ёши: 49 да
Турмуш ўртоғи Роман Абрамович билан ажрашган Ирина 150 миллион долларни, Лондондаги уч уйни, Англиядаги поместьени қўлга киритди. Улар 16 йил давомида бирга яшашган. Илгари стюардесса бўлиб ишлаган Ирина эрининг Роман Абрамович бўлиб танилишда жуда катта ҳисса қўшган.


7. Евгения Гурьева, “Андрей Гурьев” хайрия жамғармаси бошқаруви аъзоси
Бойлиги: $260 млн.
Ёши: 58 да
Россия ва Европада ишлаб чиқариладиган фосфорли озуқлар “ФосАгро” пакети акциялари соҳибаси.


8. Мария Шарапова, теннисчи
Бойлиги: $260 млн.
Ёши: 29 да
Беш маротаба теннис бўйича жаҳон чемпиони Мария Шарапова нафақат спорт билан шуғулланади, балки Shugarpova бренди билан турли ширинликлар ишлаб чиқарадиган корхона асосчиси ҳамдир.


9. Наталья Касперская, InfoWatch компанияси бош директори

Бойлиги: $240 млн.
Ёши: 50 да
Наталья ахборот технологиялари соҳасидаги карьерасини 1994 йилда оддий сотувчиликдан бошлаган. Орадан уч йил ўтиб, у турмуш ўртоғи Евгений Касперскийни Kaspersky Labs компаниясига асос солишга ундади. Орадан икки йил ўтгач, у турмуш ўртоғи билан ажрашди. Ҳозирда Касперская InfoWatch компаниясини бошқаради.


10. Наталья Филева, S7 соҳибаси
Бойлиги: $190 млн.
Ёши: 53 да
1997 йилда эр-хотин Наталья ва Владислав Филевлар “Сибирь” авиакомпаниясининг акцияларини сотиб олган эди. 2016 йилнинг март ойида Владислав Филев Кипрда Charlie Airlines Европа авиалиниясини ташкил қилди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.