15 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга жўнаб кетди. Россия раҳбарининг самолёти Ямагути префектурасидаги Убэ аэропортига қўнди. Аэропортда Путинни Нагато шаҳри мэри кутиб олган. Бу ҳақда “Известия”га асосланиб Qalampir.uz сайти хабар бермоқда.
Нагато шаҳрида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида ўтказиладиган муҳокамалар уч қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Илк музокаралар икки давлат делегацияси аъзолари билан биргаликда тор доирада ўтказилади.
Кейинги муҳокамалар Путин ва Абэ ўртасида яккама-якка ўтиши белгиланган. 16 декабрь куни Владимир Путин ва Синдзо Абэ Токиодаги тадбирларда иштирок этади.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ, Путин ва Абэ ўзаро учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий масалаларга асосий урғу беришлари ҳақида хабар қилганди. Шунингдек, ҳудудий мавзуга оид муаммо ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Ташриф олдидан Владимир Путин Япония билан чегара хусусида тинчлик шартномасини имзолашга ҳаракат қилиши ҳақида маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди