Федерация кенгаши ИИВга у ёки бу қоидабузарлик сабабли Россияга кириши тақиқланган МДҲ давлатлари фуқароларининг "қора рўйхати"ни қайта кўриб чиқишини сўрамоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.
"МДҲ мамлакатлари элчилари бу рўйхатга арзимаган қоидабузарлик қилган кўплаб кишилар киритилгани ҳақида мунтазам равишда ўз хавотирларини билдиришади", — деди Матвиенко Федерация кенгаши йиғилишида ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевга мурожаат қилиб.
Матвиенко гап Россия билан визасиз тартиб ўрнатган мамлакатлар фуқаролари ҳақида бораётганини билдирди.
Унинг таклифи бўйича Федерация кенгаши ИИВга миграцион хизматлар "барча тақиқ рўйхатларини" қайта кўриб чиқиши ҳамда рўйхатдаги барча шахсларни "мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдириши" борасида холисона баҳолаши борасида мурожаат қилади.
"Биз кейин ИИВдан амалга оширилган тадбирлар ҳақида маълумот беришини илтимос қиламиз", — деди Матвиенко. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди