00:08 / 14.12.2016
7 898

Путин “биринчи муҳаббати” ҳақида айтиб берди

Путин “биринчи муҳаббати” ҳақида айтиб берди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга сафари доирасида агар вақт ва имкон топилса, дунё дзюдо ташкилотларини бошқарувчи “Кодакан” институтига жон деб боришини маълум қилди. Шунингдек, ҳаётининг катта қисми спортнинг шу тури билан боғлиқ эканини айтиб ўтди. Бу хақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

“Дзюдони ҳеч қандай сабабсиз менинг биринчи муҳаббатим, дейиш мумкин. Мен бундан бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланишни ёқтираман: тоғ чанғисида учишни ҳам, сузишни ҳам. Айни пайтда музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Лекин дзюдо ҳаётимнинг бир бўлаги, жуда катта қисми ва мен спорт билан шуғулланишни айнан дзюдодан бошлаганимдан жуда хурсандман. Шунинг учун ҳам мен Япониядан жуда миннатдорман”, дейди Россия раҳбари.

Путиннинг Японияга сафари 15 декабрь куни бошланади. Россия раҳбарининг кун чиқар мамлакатга қилган аввалги ташрифларининг бирида у “Кодакан” институти спорт залига ташриф қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин “биринчи муҳаббати” ҳақида айтиб берди