Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард хизмат пайтида бепарволик қилганлиги, бу эса давлат маблағлари нотўғри сарфланишига олиб келганлиги туфайли суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
ХВЖ раҳбари Франция молия вазири бўлган йилларда (2007–2011) бизнесмен Бернар Тапига давлат маблағлари ҳисобидан асоссиз равишда 400 миллион евро тўланишига сабабчи бўлганликда айбдор деб ҳисобланмоқда.
90 йиллар бошида Бернар Тапи Adidas’даги улуши Credit Lyonnais банкига сотилганидан сўнг давлатдан товон пули талаб қилган эди. Бизнесмен давлат банки уни алдаганини уқтириб келаётган эди. Тапи ва банк ўртасидаги баҳс Франция молия вазирлиги назорати остида ўтди. Унинг якунларига кўра 2008 йилда тижоратчи ҳакамлик суди орқали давлат бюджетидан 400 миллион евро миқдорида товон пули ундирди.
Суд 12 декабрь куни бошланиб, 20 декабрга қадар давом этади. Лагарднинг айби исботланса, у бир йиллик қамоқ жазосига ҳамда 15 минг евро миқдоридаги жаримага ҳукм этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди