Истанбулдаги иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Унинг маълумотларига кўра, оғир ярадор бўлганларнинг баъзилари касалхонада вафот этган. Аввалроқ 39 кишининг ҳалок бўлгани хабар берилган эди. Касалхоналарда 150 дан ортиқ киши ётибди. Уларнинг баъзилари оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Курдистон озодлиги қирғийлари» радикал ҳаракати расмий сайтида жойлаштирган баёнотида Истанбулда содир этилган терактлар учун жавобгар эканлигини тан олганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Истанбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда