Афғонистон ўз қочқинларини ортга қабул қилмаяпти » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-12-2016 | 07:37 ZAMIN.UZ / Дунё / 01 Декабр 2016
523

Афғонистон ўз қочқинларини ортга қабул қилмаяпти

Афғонистон ўз қочқинларини ортга қабул қилмаяпти

Афғонистон парламенти 30 ноябрда Швецияда яшаш учун рухсат олмаган ўз фуқароларининг Швециядан депортация қилиниши бўйича келишувни кўпчилик овоз билан рад этди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Аввалроқ ҳужжат Швециянинг қочқинлар ишлари бўйича вазирлиги ва Швеция ҳукумати томонидан имзоланганди.

Афғонистоннинг халқаро ишлари бўйича парламент қўмитаси аъзоси Абдул Қаюм Сажадий бу келишув Афғонистоннинг миллий манфаатларига зидлигини айтди, чунки қочқинларнинг Швециядан жўнатиб юборилиши уларнинг яшаш учун рухсат тақдим қилинган қариндошларидан айиради.

Швециянинг миграция ва адлия ишлари бўйича вазири Морган Юханссон Афғонистоннинг бу ҳаракатлари оқибатлари ҳақида хулоса чиқаришга эрталигини, Стокгольм бу масалани Афғонистон ҳукумати билан муҳокама қилиш имкониятини излаётганини айтди.

Аввалроқ тилшунос олим Микаэл Парквалль Швецияда араб тили тарқалганлик бўйича иккинчи тилга айланаётганини айтганди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.