Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Дональ Трамп билан яқиндагина телефон орқали мулоқот қилгани тафсилотлари ҳақида гапирди.
РИА «Новости» агентлиги хабарида келтирилишича, Россия ва Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати қониқарли эмаслиги бўйича уларнинг фикри бир жойдан чиққан.
«Бир муддат олдин жаноб Дональд Трамп билан телефон орқали гаплашганимизда Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати қониқарли эмаслиги тўғрисида умумий фикрда эканимиз аён бўлди. Биз бу вазиятни тўғрилаш зарурлиги ҳақида сўзлашдик. Мен аввал ҳам айтганимдек, бизнинг давлатимиз бу борада қадам ташлашга тайёр», — деган Путин.
Путин АҚШдаги президент сайловларида Трампнинг ғалаба қозонгани икки томонлама муносабатлар яхшиланишига умид туғдирганини айтиб ўтган.
«Ҳозир, АҚШда ва Оқ уйда сайловолди кампанияси давридаги шовқинлар босилганидан кейин қўшма штатларга янги президент келади. Мен ишонишни истардимки, бунинг ортидан муносабатларни яхшилаш имкони пайдо бўлади. Бу нафақат икки мамлакат халқи учун, балки халқаро майдондаги барқарорлик ва тинчлик таъминланиши учун ҳам муҳимдир», — деган Россия раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди