Чеченистонлик яккакураш спорт тури устаси Абдулкарим Одилов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғилларига мураббийлик қилиб келади. Яқинда мураббий ўзининг Instagram’даги саҳифасига сурат жойлаб, Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари унга Porsche Panamera русумидаги автомобилни совға қилишганини маълум қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
“Бу ҳаётда менга барча нарсани, энг асосийси, Аҳмад, Али ва Адам сингари укаларни ҳадя этгани учун Яратганга шукур. Биз биргаликда кўп вақтни ўтказамиз. Менинг уларга бўлган меҳримни ифодалаш қийин. Кеча, менинг туғилган кунимда, ҳатто, тасаввур ҳам қила олмайдиган катта ҳадя совға қилишди. Porsche Panamera каби катта совға олиш учун кўп хизмат қилмадим. Аслида мен учун ҳаётимда Аҳмад, Али ва Адамнинг борлиги катта совға”, дея изоҳ қолдирган мураббий Рамзан Қодиров номига ҳам миннатдорчилик билдирган.
Адам 9, Зелимхон 10, Аҳмад 11 ёшда. Улар Абдулкарим Одиловдан кураш бўйича таълим олишади. Мураббийга совға қилинган автомобиль баҳоси 150 минг долларни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади