Россиянинг миттигина Калининград вилояти НАТОнинг нақд юрагида жойлашган, шунинг учун НАТО вакилларини асабийлашишга ва ўзидан таралувчи хавфдан қўрқишга мажбур қилади. Шундай фикрни АҚШнинг The National Interest таҳлилий журнали шарҳловчиси Роберт Фарли айтиб ўтди.
"Болтиқ давлатлари НАТО таркибига кирганларида, Калининград НАТО марказидаги душман ҳудудга айланди. Бу уни айниқса заиф ҳудудга, бироқ шу билан бирга ҳарбий нуқтаи назардан потенциал хавфли субъектга айлантирди", деб ёзмоқда Фарли.
Фарлининг фикрича, НАТОни Калининградга жойлаштирилган С-400 ва "Искандер-М" ракета мажмуалари хавотирлантиради.
"Журналнинг кўп мақолаларида батафсил айтилгандек, С-400 дунёда ҳаво ҳужумига қарши энг қудратли тизимлардан бири ҳисобланади", деб таъкидламоқда шарҳловчи.
Фарли Россия зенит-ракета мажмуаларининг устунликларини қайд қилиб, бу мажмуалар сабабли НАТО Болтиқ давлатлари осмонида ҳаво кўмагини таъминлаши муаммоли бўлиши таъкидламоқда.
Фарли шунингдек "Искандер"ни ҳам эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу ракета мажмуаси билан рақобат қила оладиган бирорта бошқа мажмуани топиш амримаҳол.
"Бу ракеталар оддий ва ядровий каллакларни 400 км гача масофагача чиқара олади. Агар Москва НАТОнинг бирор иккиланиб турган давлатларига босим ўтказмоқчи бўлса, у анклавига қандайдир янги ва қўрқитувчи қуролларни жойлаштириб, ўз қудратини намойиш қилиб қўйиши мумкин", деб айтмоқда мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрда АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Россияни Калининград вилоятида С-400 ва "Искандер-М"ни жойлаштиришдан воз кечишга чақирганди. Кирбининг фикрича, бу Европа хавфсизлигини беқарорлаштиради. Шу билан бирга у Россия ўз ҳудудида бундай мажмуаларни жойлаштиришга ҳақли эканини ҳам тан олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?